АсосийDunyo

​Лондонда фургон автомашинаси мачитдан чиқаётган одамларни босиб кетди

'​Лондонда фургон автомашинаси мачитдан чиқаётган одамларни босиб кетди 'ning rasmi

Кеча Лондоннинг шимолий қисмида мачитдан чиқаётган одамларни фургон автомашинаси босиб кетди, деб хабар берди Rbc.ru нашри.

Полициянинг маълуот беришича, воқеа оқибатида бир неча киши жабрланган, бироқ уларнинг аниқ сони айтилмади, бир киши қўлга олинди. Воқеа Финсбери-парк туманидаги Seven Sisters Road кўчасида юз берди.

Маҳаллий вақт билан соат 00:20ларда ҳайдовчи йўл четига чиқиб, одамларга бориб урилган. Ҳозирча ҳайдовчи бу ишни қасддан содир этганми ё йўқми, маълум эмас.

Воқеа жойига полиция, фавқулодда хизматлар ходимлари етиб келишган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари берган маълумотларга кўра, воқеа оқибатида қурбонлар бор, уларнинг сони аниқлаштирилмоқда. Таъкидланишича, машина ҳайдовчиси одамлар томондан ушланиб, полицияга топширилган.

Айни вақтда Сэвен Систерс кўчаси ёпиб қўйилган. Лондон транспорт департаменти ҳайдовчилардан бошқа йўллардан юришни сўрамоқда.

Гувоҳларнинг айтишича, фургон секин юра туриб, одамларга урилиш олдидан тезлигини атайлаб оширган. Гувоҳлардан бири қўлга олинган ҳайдовчини "ирқчи", бўлиб ўтган воқеани эса мусулмонларга адоват ортида амалга оширилганини айтган.

Би-би-си телеканалининг хабар беришича, гувоҳлар жиддий жароҳат олган одамлар ҳақида маълумот берган.

Бошқа янгиликлар