Якшанба куни эрталаб ўрмонда чиққан ёнғин туфайли ҳалок бўлганлар сони 19 нафардан 43 нафарга, бироздан кейин эса уларнинг сони 57 нафарга ошганлиги маълум бўлди, деб хабар берди Rbc.ru нашри.
Ёнғин Лиссабондан 150 км узоқликдаги туманни қамраб олган.
Португалияда бошланган ўрмон ёнғинлари қурбонлари сони 57 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Publico нашри мамлакат Ички ишлар департаменти ваикли Хорхе Гомесга асосланган ҳолда хабар тарқатди.
Бундан аввалги хабарларда ёнғинлар 39 кишининг ҳаётига зомин бўлгани ва 59 киши жабрлангани ҳақида айтилганди.
17 июнь куни Португалиянинг бир қатор ҳудудларида ҳарорат 40 даражадан ошгач, ёнғинлар келиб чиққан. Айниқса, Педроган-Гранди вилояти ҳудудида ёнғинлар ҳалокатли бўлмоқда.
Аланга тез тарқалмоқда, бир қанча аҳоли пунтклари ўт ичида қолган, ҳозирча табиий офат келтирган зарар миқдори аниқ эмас.
Ёнғинга қарши кураш ишларига 600 нафар ўт ўчирувчи ва 200га яқин махсус техника жалб этилган. Испаниядан иккита махсус самолёт ёрдам учун юборилган. Франциядан ҳам ёрдам етиб келиши кутилмоқда.
Фожиа туфайли мамлакатда мотам эълон қилинади.
22.04.2024, 13:54
Кеча 21 апрель куни соат тахминан 16:10да Тупроққалъа тумани «Муҳаббат» МФЙ ҳудудида жойлашган “Обод Попер” МЧЖга қарашли қоғоз ва картон ишлаб чиқариш цехида ёнғин чикди....26.08.2022, 08:40
Бухоро вилоятидаги қамишзорларда ёнғин юзага келди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар қилди. Маълум қилинишича, Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг навбатчилик қисмига Бухоро вилояти Пешку туманидаги...22.12.2021, 10:59
Бу ҳақда Наманган ФВБ Матбуот хизмати хабар берди. Дастлабки маълумотларга кўра, 2021 йилнинг 18 декабрь куни соат 02-34да Учқўрғон туман Фавқулодда вазиятлар бўлимини 101 қисқа рақамига...11.10.2021, 12:16
Тошкентдаги хонадонларнинг бири ёниб кетди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.Қайд этилишича, бугун, 11 октябрь куни соат 09:50 да Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида жойлашган уйларнинг бирида...