АсосийDunyo

​Лондонда фургон одамларни босиб кетганидан кейин номаълум шахс қолганларга пичоқ билан ҳужум қилди

'​Лондонда фургон одамларни босиб кетганидан кейин номаълум шахс қолганларга пичоқ билан ҳужум қилди'ning rasmi

Сўнгги маълумотларга кўра, Лондоннинг шимолий қисмида фургон автомашинаси мачитдан чиқаётган одамларни босиб кетганидан кейин ундан тушган одам қолган одамларга пичоқ билан ҳужум қилди, деб хабар берди Ntv.ru нашри.

Гувоҳларнинг маълумот беришича, автомашинада 3 киши бўлган. Улардан бир киши қўлга олинди, қолган 2 киши қочиб кетди.

Ҳужум сўнгги пайтларда террорчилар қўллайдиган сценарий асосида амалга оширилди. Аввалига автомашина Фисбери-парк мачитидан кечки намозни ўқиб чиқаётган одамларни босиб кетди, кейин эса фургондан тушган одам пичоқ билан уларга ҳужум қилди. Бир киши пичоқдан яраланди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида 10 киши жароҳатланган, улардан 3 кишининг аҳволи оғир, деб баҳоланмоқда.

Финсбери-паркда машҳур салафийлар мачити мавжуд. 1997 йилдан 2004 йилга қадар мазкур мачитда “Ал-Қоида” террорчилик тармоғи билан алоқада айбланган радикал Абу Ҳамза ал-Масрий имом-хатиблик қилган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар