АсосийDunyo

​Мали курортига уюштирилган ҳужум оқибатида 2 киши ҳалок бўлди, 36 киши гаровдан озод этилди

'​Мали курортига уюштирилган ҳужум оқибатида 2 киши ҳалок бўлди, 36 киши гаровдан озод этилди'ning rasmi

Малининг пойтахти Бомако шаҳридаги туристик комплексга жангарилар ҳужум қилди, деб хабар берди Russian.rt.com нашри.

Маҳаллий ҳукумат вакилларининг хабар беришича, ҳужум оқибатида 2 киши ҳалок бўлган. Жангарилар гаровга олган 36 киши озод этилган. Француз ва Мали хавфсизлик кучлари 4 нафар жангарини йўқ қилди. Мазкур курорт чет элликлар орасида жуда машҳурдир, ҳозирча қурбон бўлганлар ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмади.

Мамлакат хавфсизлик вазирлиги мазкур ҳужумни жиҳодчилар амалга оширган, деб ҳисобламоқда. Манбанинг хабар беришича, ҳужум қилинган меҳмонхонада француз ҳарбийлари, Евроиттифоқ ва БМТ ходимлари бўлган. Меҳмонхона жойлашган туманга Мали ва Франция ҳарбийларидан ташкил топган махсус қўшин юборилди, улар 36 кишини гаровдан озод қилишга муваффақ бўлди.

Бошқа янгиликлар