АсосийJamiyat

​ЮНИСЕФ: Ўзбекистонда 46 фоиз 3-4 ёшдаги болалар отаси билан ўйнаш имкониятидан маҳрум

'​ЮНИСЕФ: Ўзбекистонда 46 фоиз 3-4 ёшдаги болалар отаси билан ўйнаш имкониятидан маҳрум'ning rasmi

Дунёнинг 74 мамлакатида учдан тўрт ёшгача бўлган болалар, бу эса 40 миллион бола дегани, оталар эътиборидан маҳрум. Оталар, боласи билан кам ўйнайди, баъзилар эса умуман боласига эътибор қилмайди. Ваҳоланки, ота боланинг когнитив ривожланишида муҳим роль ўйнайди.

Бу ҳақда БМТнинг Болалар жамғармаси ( ЮНИСЕФ)нинг янги ҳисоботида маълум қилинди. Унинг муаллифлари тадқиқот ўтказишди ҳамда Беларусда 32 фоиз кичик ёшдаги болалар, Украинада - 29 фоиз, Грузияда – 40 фоиз, Қозоғистонда - 49 фоиз бола ота эътиборидан маҳрумлигини аниқлашди. Ўзбекистонда учдан тўрт ёшгача бўлган 46 фоиз болалар ўз оталари билан ўйнаш имкониятидан маҳрум.

Айнан шу даврда болаларнинг мияси жуда юқори суратларда ривожланиб, ҳар сонияда мингга яқин янги маълумотларни ўзлаштиради ва айнан шу даврда бола ҳар томонлама эътибор ва кўмакка муҳтож бўлади. Ушбу давр боланинг келгуси ҳаётида фикрлаш аппарати имкониятларини таъминлаб беради.

“Рақамлар оталар боланинг энг кичик чоғларидаги ривожланишида фаол эмасликларини кўрсатди”, - дейди ЮНИСЕФ вакили Лоуренс Ченди.

У оталарни барча чегараларни олиб ташлаб, болаларга кўпроқ эътибор, меҳр беришга ҳамда улар билан бирга ўйнаб, ўқиб, чизиб, керак бўлса ашула айтишга чақиради. Лоуренс Ченди боланинг эрта ривожланишида отанинг роли катта эканлигини қайд этди.

Бир қатор мамлакатларда июннинг учинчи якшанбаси Оталар куни сифатида нишонланади. Бу йил ЮНИСЕФ ушбу санани “СУПЕР ОТАЛАР” шиори остида ўтказди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар