АсосийDunyo

​Италиялик жарроҳ россиялик йигитга бош кўчириб ўтказишни рад этди

'​Италиялик жарроҳ россиялик йигитга бош кўчириб ўтказишни рад этди 'ning rasmi

Дунёда илк маротаба бош кўчириб ўтказиш лойиҳасининг режалари кутилмаганда ўзгариб кетди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.

Италиялик нейрохирург Сержио Канаверо оғир ва ўзига хос бўлган операцияни Хитойда, фалажланган, россиялик дастурчи Валерий Спиридоновнинг бошини кўчириб ўтқазишни режалаштирган эди. У инсоният тарихидаги бош кўчирилиб ўтказилган илк ва ягона одам бўлиши лозим эди. Аммо барча режалар ўзгариб кетди. Мазкур операциянинг илк мижози россиялик эмас, балки хитойлик бемор бўлади.

Бунинг сабаби шуки, операция жараёнида бемор ва донор битта ирққа тегишли бўлиши лозим. Валерий оқ танли бўлганлиги учун унга бошқа ирққа тегишли одамнинг танасини бирлаштириб бўлмайди. Янги номзоднинг исми-шарифи ҳозирча ошкор этилмади. Хитойда бош кўчириб ўтқазиш операцияси давлат даражасига кўтарилиб, у ҳукумат томонидан молиялаштирилади. Мазкур операцияни ўтказиш учун Харбин шаҳрида махсус клиника ажратилган. Италиялик нейрохирургга операцияни ўтказиш жараёнида ўнлаб маҳаллий врачлар кўмаклашади.

“Хитойликлар мазкур операция орқали Нобель мукофотини қўлга киритишни ва мамлакатнинг илмий тараққиётга эришганлигини намоён қилишни режалаштирган. Бу ўз навбатида янги фазовий пойгадир”, деди Канаверо. Операция 36 соат давом этиб, унга 15 миллион доллар сарфланади. Бош музлатиб қўйилгандан кейин танадан ажаратиб олинади ва махсус биологик елим орқали донор танасига ёпиштирилади. Орқа миянинг зарарланган қисмларига полиэтиленгликоль юборилади, унинг ёрдамида ҳайвонларнинг минглаб нейронлари қайта тикланди. Италиялик жарроҳ мазкур операциянинг муваффақиятли чиқишига 90 % имконият борлигини таъкидлади.

Бошқа янгиликлар