1

​Қиличбек Мадалиев дунёнинг турли ерларида қўли қонга ботган ўзбекларга мурожаат қилди (Видео)

ШОУ-БИЗНЕС 20.06.2017, 10:59
Теглар: Хонанда, Клип, Террор
​Қиличбек Мадалиев дунёнинг турли ерларида қўли қонга ботган ўзбекларга мурожаат қилди (Видео)

Террорчилик ҳаракатларининг ижрочилари қаторида миллатимизга мансуб кимсалар

Бугун дунёнинг қатор мамлакатларида содир бўлаётган мудҳиш воқеалар, уларнинг баъзиларида ўзбек миллатига мансуб кишиларнинг иштироки барчани ҳавотирга солмоқда. Ана шундай бир вақтда хонанда Қиличбек Мадалиев томонидан куйланган мазкур тарона тингловчиларнинг айни юрагига етиб бориши табиий.

“Ўзбек эмас…” — ушбу муаммони айнан ушбу тарона орқали куйга солишга қарор қилди.

Қўшиқ Қиличбек Мадалиевнинг шундай сўзлари билан бошланади:

“Сўнгги вақтларда дунёнинг турли жойларида содир этилаётган қўпорувчилик ижрочилари ўзбек миллатига мансуб, деган хабарлар юрагимни вайрон қилмоқда. Гапирмангиз, эшитмайман, ёлғон бари, қўли қонга ботган бўлса ўзбек эмас...”

Ҳа, дарҳақиқат азал-азалдан бағри кенг сифатида эътироф этиб келинган ўзбек халқи томонидан бундай разилликларнинг амалга оширилишини ҳеч бир сабаб ва баҳоналар билан оқлаб бўлмайди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев "Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби" мавзусидаги анжуманда сўзлаган нутқида ушбу мавзуга тўхталар экан қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

“Кейинги пайтда турли мамлакатларда содир этилаётган террорчилик ҳаракатларининг ижрочилари қаторида миллатимизга мансуб кимсалар ҳам борлиги халқимизда афсус ва надомат уйғотмоқда.

Тинчлик ва осойишталикни, инсонийликни ҳамма нарсадан устун қўядиган халқимиз бундай шахсларни, уларнинг қилмишларини кескин қоралайди. Уларни ўзбек деган номга номуносиб деб ҳисоблайди.

Ҳозирги вақтда ёшлар, айниқса, чет элда ишлаб, ҳалол меҳнат билан даромад топаман, деб юрган фуқароларимиз терроризм ва экстремизм чангалига тушиб қолмаслиги учун биз барча чораларни кўряпмиз”.

Хонанда томонидан куйланган “Ўзбек эмас...” таронаси ҳам бундай манфур йўлга кириб қолган ва жар ёқасида турган юртдошларимизни қайтаришга оз бўлсада хизмат қилса ажаб эмас. Зеро, санъат инсон қалбига етиб борадиган энг кучли қуроллардан бири саналади.

Қўшиқ сўзлари Ўлмасбек Самарқандий, мусиқаси Абзал Хусанов қаламига мансу. Қўшиққа видео Илҳом Юсуф томонидан суратга олинган.

Қуйида қўшиқ тинглаб, ўзингиз баҳо беринг!


Шарҳлар

Машҳур хонанда 61 ёшида вафот этди

10.12.2019, 20:06

 Таниқли швед гуруҳи — «Roxette» солисти Мари Фредрикссон 61 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Швеция ОАВларига асосланиб хабар берилди.Dagens Nyheter нашрининг ёзишича, хонанда узоқ йиллар давомида саратон хасталигига...
ФАРРУҲ ЗОКИРОВДАН ТАНҚИД ЭШИТГАН ВА ТОҲИР СОДИҚОВ ДУЭТ КУЙЛАШДАН БОШ ТОРТГАН УМИДАХОН

11.08.2017, 16:04

"Даракчи" газетасидаги "10 қалтис савол" лойиҳасининг галдаги меҳмони профессионалмусиқий билимга эга хонанда УМИДАХОН... 1. “Умр ўтар”, “Юлдузимсан”, “Сендадур кўнглим” ва “Йўлимдан қоч”, “Сериал”, “Сафсата” қўшиқлари....
​ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ МАДАНИЯТ ВАЗИРЛИГИДАГИ БИРИНЧИ ИШ КУНИ ҚАНДАЙ ЎТГАНИНИ СЎЗЛАБ БЕРДИ

11.08.2017, 13:51

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков журналист Жасур Ҳамроев билан суҳбатда маданият вазиринингбиринчи ўринбосари сифатидагибиринчи иш куни қандай ўтгани ҳамда эндиликда ижодини давом эттириши...
​ВИА "МАРОҚАНД"ЧИ АБДУРАШИД УЙЛАНДИ(ФОТО)

08.08.2017, 10:55

7 август куни ўзбек шоу-бизнесининг икки вакили оила қурди. Пойтахтдаги "Осиё гранд" ресторанида Шоҳруҳхоннинг укаси, актёр Муҳаммадали ва Иродахоннинг висол оқшоми бўлиб ўтди. Шу куни...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1