АсосийDunyo

​Қирғизистонда газ қуйиш шаҳобчасидаги ёнғинни ўт ўчирувчилар ариқдаги сув билан ўчирди

'​Қирғизистонда газ қуйиш шаҳобчасидаги ёнғинни ўт ўчирувчилар ариқдаги сув билан ўчирди'ning rasmi

Қирғизистоннинг Иссиқ-кўл вилоятидаги Ананьево посёлкасидаги газ қуйиш шаҳобчаси ёнғинни ўчирувчи махсус гидрантлар, инвентарлар билан жиҳозланмагани учун газ баллони портлаши оқибатида чиққан ёнғиндан жабрланган одамлар сони ортди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.

Иссиқ-кўл вилоятидаги хусусий газ қуйиш шаҳобчасидаги кучли портлаш оқибатида 2 киши ҳалок бўлди, 8 киши яраланди. Мамлакат ФВВ берган маълумотга кўра, бешта автомобиль, шу жумладан иккита йирик бензин ташувчи автомашина тўлиқ ёниб кетган. Гувоҳларнинг хабар беришича, ўт ўчириш машиналари воқеа жойига сувсиз етиб келган. Мазкур газ қуйиш шаҳобчаси ўт ўчиришга мўлжалланмаган. Ўт ўчирувчилар яқин ўртадаги ариқлардан сув ташиб, ёнғинни ўчиришга ҳаракат қилган. Натижада уни ўчириш учун 3 соат вақт кетган. Олов воқеа жойидан 10 метр нарида жойлашган бошқа авто ёқилғи қуйиш шаҳобчасига ҳам етиб борган. Айни пайтда ёнғин сабаблари аниқланмоқда. Ўт ўчириш бўлимларига Иссиқ-кўл вилоятида мавжуд бўлган барча авто ёқилғи қуйиш шаҳобчаларининг ёнғинга қарши ҳолатини текшириш вазифаси берилди. Қирғизистон республикаси соғликни сақлаш вазирлиги ёнғин оқибатида жабрланган 8 кишининг аҳволи оғирлигини, уларнинг танаси 60-70 % куйганлиги маълум қилди.

Бошқа янгиликлар