​ИИВ қасддан жарима тўламаётган қоидабузарлар рўйхатини эълон қилади

ЖАМИЯТ 20.06.2017, 16:23
Теглар: Авто, ЙТҲ, Тошкент
​ИИВ қасддан жарима тўламаётган қоидабузарлар рўйхатини эълон қилади

Тошкентда йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун жарималарни қасддан тўламай юрган жисмоний шахсларнинг рўйхати тайёрланмоқда.

Бу ҳақда бизга ИИВ ЙҲХББ матбуот хизматидан хабар беришди.

Юридик шахсларнинг шундай рўйхати аввалроқ ИИВ сайтида эълон қилинди.

Иккинчи рўйхатда 5 мартадан кўп қоида бузган қарийб 200 кишининг номлари бўлади.

Рўйхатда автомобиль эгасининг исми шарифи, давлат рақами, автомобиль маркаси, шунингдек фотокамералар қайд этган қоидабузарликлар сони кўрсатилади.

Маълум бўлишича, рўйхатга Spark автомашиналарининг эгалари бошчилик қилишган.

Биринчи ўриндаги Spark 23 марта қоида бузган (жарима 7 миллион сўмдан зиёд).

Иккинчи ўринда – майнинг бир ҳафтасидаёқ 20 марта камера тагида қоидабузгани билан машҳур бўлган Spark турибди.

Учинчи ўрин эгаси ҳам 17 марта қоида бузган (яна Спарк).

Эслатиб ўтамиз, фото- ва видеокузатув камералари Тошкентда 2017 йилнинг 15 мартидан буён ишлайди. Камералар қизил чироққа ўтганлик ва тезликни оширганлик учун қоидабузарлик қайд этади.

ЙҲХББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва жамоатчилик тартибини сақлаш бошқармасининг компьютерлаштирилган маркази томонидан бир кунда ўртача 1000 дан ортиқ қоидабузарлик қайд этилади.

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Тошкентда подъездда қизга тегажоғлик қилган йигит ушланди (видео)

06.09.2023, 10:12

Кеча, 4 сентябрь куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида номаълум шахс подъездга кириб кетаётган қизга ҳужум қилгани ҳақида хабар қилинган эди. Айни пайтда Тошкент шаҳар ИИБ...
Сурхондарёда "Gentra" жарликка тушиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди (видео)

12.05.2023, 09:55

Сурхондарё вилоятининг Узун туманида "Gentra" жарликка тушиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, ҳодиса жорий...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1