АсосийJamiyat

​Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида Президент Қарори эълон қилинди

'​Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида Президент Қарори эълон қилинди'ning rasmi

Ўзбекистон Президенти Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида Қарор имзолади.

Қарорга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2017 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 26 июнь душанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини инобатга олиб, 2017 йил 26 июнь дам олиш куни деб белгиланди ва мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонланиши топширилди.

Республика «Нуроний», «Маҳалла» жамғармалари ва бошқа мутасадди идоралар, жамоат ташкилотлари Рамазон ҳайитини жойларда халқимизнинг миллий урф-одатларига мос тарзда, тартибли ва юқори даражада ўтказиш учун зарур тадбирларни амалга оширади.

Қарорнинг тўлиқ матни ЎзАда эълон қилинди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар