20 июнь куни Швециянинг Женева шаҳрида Лола Каримова продюсерлигида суратга олинган “Мирзо Улуғбек. Осмон тоқига қўйилган нарвон” тарихий ҳужжатли фильмининг премьераси бўлиб ўтди. Фильм намойиши “The Club des leaders” халқаро жамиятнинг Швейцариядаги ваколатхонаси томонидан ташкил этилди.
"Ушбу кинолентани бугун эътиборингизга ҳавола этиш мен учун катта шараф. XV асрда, Мирзо Улуғбек ҳукмронлик қилган даврда Самарқанд астрономия, математика ва геометрия соҳаларида илғор илмий тадқиқотлар халқаро марказига айланди. Бу буюк инсон, етук олим ва адолатли ҳукмдор шахси болалигимдан мени ўзига мафтун этган эди. Унинг ҳикояси замондошларимиз эътиборига ҳавола этилиши лозим," – дея таъкидлади Лола Каримова-Тилляева фильмнинг тақдимотида.
Маълумот учун, Ҳужжатли фильм буюк мутафаккир ҳамда аллома Мирзо Улуғбекнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳикоя қилади.
Фильм режиссёри Баҳодир Юлдошев. Картинада Франция, АҚШ, Россия, Ўзбекистон, Буюк Британия, Дания ва Нидерландиянинг етакчи олим ва мутахассислари Мирзо Улуғбек ҳаёти ва фаолияти хусусидаги мулоҳазалари билан ўртоқлашади. Кинокартинани яратишда Бодлиан кутубхонаси (Оксфорд университети), Британия музейи, Пристон университети, Гриффит расадхонаси, Франциянинг Observatoire de la Cote d’Azur Côte расадхонаси, Калифорния университети, Даниянинг The David Collection музейи, Оксфорднинг Илм-фан тарихи музейи, Оксфорднинг St. John’s колледжи каби ўқув юртлари, музей ва кутубхоналарнинг бисотидан фойдаланилди.
Кинокартинада Винсент Кассель, Арманд Ассанте, Франциско Овалле каби жаҳон киноси юлдузлари суратга тушди. Маъруф Отажонов, Жавоҳир Зокиров, Ҳошим Арслонов сингари актёрлар рол ижро этган.