1

​Олимлар Сомон Йўлида ўзга сайёраликлар цивилизацияси мавжудлигини аниқлади

ДУНЁ 21.06.2017, 09:48
​Олимлар Сомон Йўлида ўзга сайёраликлар цивилизацияси мавжудлигини аниқлади

Америкалик олимлар — Луис Анкордоки, Сусанна Вебер, Хорхе Сорианолар Сомон Йўлида ерликлар билан алоқага чиқиши мумкин бўлган ўзга сайёраликлар цивилизацияси мавжудлигини аниқлади, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.

Мутахассислар галактика миқёсида, яъни Қуёшдан ўн килопарсек четда жойлашган, Сомон Йўли айланаси раидиусида камида битта, Ердаги каби коммуникацион воситаларга эга ўзга сайёраликлар цивилизацияси борлигини аниқлади. Тадқиқот натижасида цивилизация мавжуд, алоқага чиқиши мумкин бўлган сайёралар само жисмларнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ эканлиги маълум бўлди. Уларда ҳаётнинг мавжудлигига кучли гамма-чайқалишлар хавф солиши мумкин. Олимлар мазкур цивилизацияларни ўрганиш мақсадида фазовий расадхоналарда парвозга тайёрланаётган TESS (Transiting Exoplanet Survey Satellite) ва JWST (James Webbb Space Telescope)ларга катта умид боғламоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1