Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазири Қосимов Рустам Собирович лавозимидан озод этилди.
2017 йил 20 июндаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ Рустам Қосимв Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси биринчи ўринбосари – Ташкилий-кадрлар хизмати раҳбари – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори лавозимига тайинланди.
Рустам Қосимв Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазири лавозимидан шу муносабат билан озод этилди. Бу ҳақда Президентнинг расмий сайтида маълум қилинди.