Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тошкент шаҳрида жорий этилган йўл ҳаракатини бошқаришнинг компьютерлаштирилган тизими томонидан қайд этилган ва содир этилган қоидабузарликлар учун белгиланган муддатларда жарималарни тўлашдан бўйин товлаётган жисмоний шахслар рўйҳатини эълон қилди.
Рўйхатнинг дастлабки ўнталигига назар солиб, қоидабузарларнинг асосий қисми аёлларми деган фикр келади. Бироқ бу қоидабузарларнинг аксарияти аёллар дегани эмас. Сабаби айрим эркак ҳайдовчиларнинг автомобили аёли ёҳуд онасининг номида бўлиши мумкин.
Компьютерлаштирилган тизим томонидан қайд этилган қоидабузарликлар учун жарималарни ихтиёрий равишда тўлаш бўйича қонунчиликда белгиланган 60 кунлик муддатни ўтказиб юбориш, транспорт воситаларини ушлаш ва жарима майдонларига жойлаштиришга сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирамиз.
Рўйхат билан қуйидаги ҳаволада танишиш мумкин.