Ўзбек эстрадасида ўзига хос йўналишга эга бўлган хонанда Сардор Мамадалиев лаганбардор инсонларни янги қўшиғи учун мавзу сифатида танлади ва уларни “иши тушса, эшакни ҳам тоға дейишда” айблади.
Сардор бундан аввал ҳам бошқаларникига ўхшамаган йўналишларда қўшиқ куйлаб келган. Масалан, хонанда ижросидаги “Рақамлар” қўшиғи мухлислар эътиборига ҳавола этилганидан сўнг анча муддат шов-шувларга сабаб бўлган эди.
Хонанданинг янги қўшиғи ҳам қизғин муҳокамалар марказида бўлиши тайин. Сабаби, қўшиқ жараёни акс эттирилган видео хонанданинг Instagram`даги саҳифасига жойлаштирилганидан сўнг мухлислар ўзларининг турли фикрларини ёзиб ёзиб қолдирмоқда.
Айримлар хонандани навбатдаги омадли қўшиқ билан табриклаган бўлса, бошқалар хонандага нисбатан танқидий фикрларни билдирмоқда.
Хусусан, мухлислардан бири “Мавзу тополмай, энди ҳайвонлар ҳақида қўшиқ куйладингизми?” деб ёзиб қолдирди.
“Иши тушиб қолса агар,
Эшшакни хам тоға демишлар,
Бу сўзларни айтганлар,
Бекорларни Емишлар.
Бу сўзларни айтганлар,
Оғам эмас иниммас,
Балки тоғам эшшакдир,
Лекин эшшак тоғаммас”,—дейилади хонанданинг янги ижод маҳсулида.