1

​Олматидаги тиббиёт университетининг чет эллик талабалари норозилик намойишини ўтказди (видео)

ДУНЁ 22.06.2017, 10:48
Теглар: Талаба, Қозоғистон
​Олматидаги тиббиёт университетининг чет эллик талабалари норозилик намойишини ўтказди (видео)

Асфандиёров номли Қозоғистон тиббиёт университетида ўқийдиган чет эллик — иорданиялик ва ҳиндистонлик талабалар норозилик намойишини ўтказди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.


Улар университет ўқитувчиларини ўзларига нисбатан адолатсиз муносабатда бўлаётганликда айблади. Норозилик намойиши ўтказган талабалар давлат гранти асосида таълим олишади. Талабаларнинг айтишича, ўқитувчилар уларни имтиҳондан “атайлаб йиқитган”. Хусусан, “Анатомия”, “Гистология”, “Биохимия” ва “Молекуляр биология” фанларидан энг паст балли баҳони қўйишган. Агар улар юқорида номлари келтирилган фанлардан кам балл тўплайдиган бўлса, таълим учун пул тўлашларига тўғри келади. Чет эллик талабалар ўқитувчиларни ўзларига нисбатан ҳурматсизлик қилаётганликда ҳам айблашди. Норозилик намойишидан юздан ортиқ талаба иштирок этди. Улар ўзларини ташвишга солган саволга жавоб олмагунча, полда ўтиришди. Халқаро тиббиёт факультети декани Гавҳар Қурманова талабаларнинг шикояти ўрганилаётгани ҳақида маълумот берди.


Қозоғистон тиббиёт университетида мингдан ортиқ чет эллик талаба таълим олади.


Шарҳлар

Қозоғистондан 120 дан ортиқ хорижлик чиқариб юборилди

18.03.2024, 12:51

Қозоғистондан 120 дан ортиқ ноқонуний муҳожир чиқариб юборилди, деб хабар берди Polisia.kz.“Мигрант” тадбири давомида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари беш кун давомида 10 мингдан ортиқ миграция қонунчилиги...
Тошкентдан Кореяга борган қозоғистонликлар депортация қилингач, аэропортда қочиб кетди (видео)

01.04.2023, 11:02

Қозоғистоннинг депортация қилинган икки фуқароси Жанубий Кореяда қочиб кетди, деб хабар берди Tengrinews.kz. Маълумотни Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати тасдиқлаган.Қозоқларнинг қочиши ижтимоий тармоқлардан маълум...
Қозоғистонда 33 нафар ўзбекистонлик йўловчи бўлган автобус тўхтаб қолди

03.02.2023, 10:42

Жорий йил 1 февраль куни соат 07:57 да Қозоғистоннинг Жуалин тумани Нурликент қишлоғи яқинида автобус Олмаота-Тошкент автомобиль йўлининг 570-километрида тўхтаб қолган. Бу ҳақда Қозоғистоннинг Жамбил...
Қозоғистоннинг Тошкент вилоятига чегарадош ҳудудида сув тошқини кузатилмоқда (видео)

02.02.2023, 11:56

Туркистон вилоятидаги қатор ҳудудларда кучли сув тошқини кузатилмоқда. Маълумотни Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тасдиқлади.Маълум қилинишича, Қозоғистонда Кентау ва Туркистон шаҳарлари ҳамда 3 та туманда сув...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1