АҚШнинг Аризона штатидаги Финикс шаҳрида яшовчи эркак итини шақилдоқ илондан қутқариш учун илонга ўзини чақтирди, деб хабар берди Lenta.ru нашри.
62 ёшли Майкл Сибург (Michael Seaburgh) ҳовлисидаги бассейнни тозалаётганда ғалати овозни эшитди. Илон тозалаш асбобларининг тагига яширинган эди. Майклнинг ити ғалати товуш келаётган жойга югуриб бориб, тозалаш асбобларининг тагига бурнини тиқди. Шу пайт итга ташланган илонни Майкл қўли билан тўсди, оқибатда илон уни чақди. Унга биринчи ёрдам кўрсатилди, айни пайтда Майклнинг ҳаёти хавф остида эмас.
Америкада ҳар йили шақилдоқ илон 15 мингга яқин уй ҳайвонларини чақади. 80 фоиз ҳолатда уларни қутқаришнинг иложи бўлмайди. Одамлар учун шақилдоқ илоннинг заҳри хавфли эмас. Агар одам икки соат мобайнида заҳарга қарши дорини ичса, ҳеч нарса қилмайди. Бир фоиз ҳолатдагина шақилдоқ илоннинг заҳри одамни ўлдириши мумкин.