Виртуал қабулхона ва Халқ қабулхоналари ўз фаолиятини бошлаганидан буён ўтган давр мобайнида мамлакатимиз бўйича қарийб 890 мингга яқин фуқаро ариза билан мурожаат қилган. Ушбу мурожаатларнинг 93 фоизи ўрганилиб, тегишли жавоб қайтарилди.
Мурожаатларнинг қолган қисми эса, айни пайтда мутахассислар томонидан кўриб чиқилмоқда.
Алоҳида таъкидлаш зарурки, фуқароларимиздан келиб тушаётган мурожаатларнинг қарийб 80-90 фоизи асосли ва ўринли бўлиб, улар йиллар давомида эътибор қаратилмасдан, тўпланиб қолган муаммолар эканини таҳлиллар кўрсатмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев ушбу рақамларни “Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби” мавзусидаги анжуманда сўзлаган нутқида маълум қилган.