Афғонистоннинг Лашкаргоҳ шаҳридаги “Қобул янги банки” биноси ёнида миналанган автомобиль портлади, деб хабар берди Vesti.ru нашри.
Портлаш оқибатида 15 киши ҳалок бўлди, 50 га яқин одам яраланди. Портлашдан кейин мазкур туманда жангарилар гуруҳи отишмани бошлади. Қурбон бўлганлар сони ортиши мумкин. Портлаш масъулиятини Афғонистонда мавжуд бўлган бирорта террорчилик гуруҳи ўз бўйнига олмади. Лашкаргоҳ шаҳри Гилменд вилояти пойтахти ҳисобланади. Шаҳар аҳолиси 45 минг кишидан ортиқ.