АсосийDunyo

​АҚШда “Меланияга ўхшатиш” хизмати жорий қилинди

'​АҚШда “Меланияга ўхшатиш” хизмати жорий қилинди'ning rasmi

АҚШлик аёллар пластик жарроҳга мурожаат қилиб, ўзларини Дональд Трампнинг рафиқаси Мелания Трампга ўхшатиб қўйишини сўрамоқда.

Хьюстон шаҳрида фаолият юритувчи пластик жарроҳ Франклин Роузнинг айтишича, унинг мижозлари дастлаб, Иванка Трампга, кейинчалик эса Мелания Трампга ўхшаш истагини билдирган.

“Иванка модадан қолди, ҳозир Мелания модада”,—дейди пластик жарроҳ.

Мижозлар Мелания Трампга ўхшаш учун астойдил ҳаракат қилиб, бурун, кўз қош, яноқ, лабларининг шаклини ўзгартирмоқда. Шу боис, клиникада ҳозирги кунда Melania Makeover (“Меланияга ўхшатиш”) хизмати йўлга қўйилган.

Бошқа янгиликлар