1

​Ҳиндистонда 4 қўлли ва 4 оёқли қизча дунёга келди (Видео)

ДУНЁ 27.06.2017, 09:43
​Ҳиндистонда 4 қўлли ва 4 оёқли қизча дунёга келди (Видео)

Ҳиндистоннинг Бихар штатидаги Лакхисара шаҳрида икки танали, тўрт қўлли ва тўрт оёқли қизча дунаёга келди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.

Шифокорлар бунинг сабабини аниқлай олмади. Қизчанинг ота-онаси қишлоқда фермерлик билан шуғулланган. Аёлнинг айтишича, ҳомиладорлик даврида у ҳеч нимани ҳис қилмаган, бундай туғма нуқсонли болани дунёга келтириши мумкинлигини хаёлига ҳам келтирмаган. Шифокорлар қизчани шошилинч равишда реанимацияга ётқизганига қарамай, унинг ҳаётини сақлаб қолишолмади.

Чақалоқнинг ота-онаси қизчанинг ўлимини уни азоблардан қутилиши, деб ҳисоблади. “Болам бутун умр қийналиши мумкин эди, ўлим эса уни бу азоблардан қутқарди”, деди қизчанинг онаси Савита Деви. Шифокорларнинг маълумот беришича, бундай аномалия билан туғилган чақалоқларнинг умри қисқа бўлар экан.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1