АсосийDunyo

Буюк Британия қироличасининг даромади қарийб 2 баробарга ошади

'Буюк Британия қироличасининг даромади қарийб 2 баробарга ошади'ning rasmi

Буюк Британия қироличаси Елизавета II даромади яқин орада қарийб икки баробарга оширилиши кўзда тутилмоқда. 2017 йил даромад 82 млн фунт стерлингни ташкил этади, дея хабар бермоқда The Guardian нашри.

Маълум бўлишича, даромад кўпайиши ҳукуматнинг Букингем саройидаги ишларга кўпроқ маблағ ажратгани билан боғлиқ.

«Қироличанинг ўтган йилги даромадлари 82,2 млн фунтни ташкил этди, бироқ у маблағларни 2019 йилгача сарфлай олмайди, сабаби кўчмас мулкдан олган фойдаси икки йил давом тўлаб борилади», - дея аниқлик киритишган Газета.Ru. нашри.

2016 йилда қироличанинг даромади 42,8 млн фунтга тенг бўлган бўлса, 2012 йилда - 29,1 млн эди.

    Бошқа янгиликлар