АсосийDunyo

​Япония авиакомпанияси ногирон одамни бортга эмаклаб чиқишга мажбур қилди

'​Япония авиакомпанияси ногирон одамни бортга эмаклаб чиқишга мажбур қилди'ning rasmi

Япониянинг Vanila Air авиакомпанияси жисмоний имконияти чекланган йўловчини бортга эмаклаб чиқишга мажбур қилди, деб хабар берди Ria.ru нашри.

Йўловчиларни қайд қилиш жойига ногиронлик аравачасида келган эркакка компания жисмоний имконияти чекланган одамларга хизмат кўрсата олмаслиги ҳақида “Юролмайдиган одам самолёт бортига қўйилмайди”, деб маълум қилинди. Унинг самолёт бортига кўтарилишида дўсти ёрдам бермоқчи бўлди, аммо авиакомпания ходимлари бортга бировнинг ёрдамисиз, мустақил равишда кўтарилиши лозимлигини талаб қилишди. Натижада оёғи фалажланган йўловчи трапнинг 17 зинасини эмаклаган ҳолда босиб ўтишга мажбур бўлди.

Мазкур воқеа ОАВларда ёритилгандан кейин авиакомпания ногирон йўловчидан узр сўради.

    Бошқа янгиликлар