АсосийDunyo

​Байкалорти ўлкаси ўт ичида қолмоқда

'​Байкалорти ўлкаси ўт ичида қолмоқда'ning rasmi

Байкалорти ўлкасида юз берган ўрмон ёнғинлари ҳудуддаги қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сабабли янада мураккаблашиб бормоқда. Айни дамда ҳудуддаги 22,3 минг гектар майдонда 58 та ёнғин юз берди, уларнинг аксарияти етиб боришга қийин бўлган жойларда.

Аксарият ёнғинлар момақалдироқ ва чақмоқлар сабабли юз берган бўлсада, кўпи олов билан эҳтиётсиз муносабатда бўлганлиги билан боғлиқ. Ҳозирда ёнғинларни бартараф этишга 800 киши жалб қилинган, шулардан, 143 нафар парашютчи-десантчилар, 168 дона махсус техника жалб қилинган. Ўтган суткада 1 минг гектар ҳудуддаги 13 та ёнғинни бартараф этишга эришилди.

Байкалорти ўрмонларидаги ёнғинлар март ойи оҳирида бошланган. Шу вақт ичида ҳудуддаги 100 минг гектар жойда 612 та ўрмон ёнғинлари содир бўлди.

27 июндан ўлкада фавқулодда ҳолат тартиби жорий қилинган.

Бошқа янгиликлар