Аҳоли зич яшовчи шаҳарда қандай қилиб янги метро тармоғини қуриш мумкин? Хитойлик муҳандислар мазкур муаммонинг ечимини топди, деб хабар берди Mix.tn.kz нашри.
Хитойнинг Чунцин шаҳрида 50 миллионга яқин аҳоли яшайди. Аҳоли зич жойлашган улкан шаҳарда янги метро тармоғи қуришнинг иложи йўқ. Хитойлик муҳандислар бундай ноқулай вазиятдан чиқиш йўлини топишди. Улар уй-жой қурилиши ишини тўхтатмаган ҳолда метро тармоқларини аҳоли яшовчи уйларнинг ичидан олиб ўтишни таклиф қилишди.
Шундан кейин бир изли, шовқини кам бўлган осма йўллар қуришга қарор қилинди. 19 қаватли турар жойдан ўтказилган метрони архитекторлар 90 йилларнинг охирида ўйлаб топиб, 2004 йилда очилган эди. Бундай уйлар жаҳон миқёсидаги илк тажриба бўлгани туфайли уларнинг нархи арзон бўлганига қарамай, шовқиннинг даражаси аниқ бўлмаган.
Бироқ кейинчалик бундай метронинг шовқини эшитилмаслиги, ундан кўра кир машинанинг шовқини баландроқ эшитилиши маълум бўлди. Мазкур метро тармоғи шаҳар аҳолисига жуда ёқди. Сиз шундай уйда яшашни истармидингиз?






