Қишлоқ мактабининг ягона ўқувчиси бўлган қизни 13 нафар ўқитувчи ўқитди, деб хабар берди Tjournal.ru нашри.
Валерия Горбунова — Красноярск ўлкасидаги Рудяное қишлоғидаги мактабнинг ягона 11-синф битирувчиси ҳисобланади. Қиз учун алоҳида битирув кечаси уюштирилмади, аммо 25 июнь куни анъанавий тарзда ўтказиладиган охирги қўнғироқ тадбири бўлиб ўтди. Мазкур байрамга қиз мактаб формасида ташриф буюрди. Мактабда қизга 13 нафар педагог дарс берди. У келажакда ҳуқушунос бўлишни орзу қилишини маълум қилди.