28 июнь куни кечқурун ўзбекистонлик “Умра-2017” Рамазон мавсуми зиёратчилари Ватанга соғ-саломат қайтдилар.
Зиёратчиларни кутиб олиш Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида амалга оширилди, дея хабар беради Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати.
Кўтаринки кайфиятда қайтган зиёратчиларимиз юқори савияда ташкил этилган зиёрат учун ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
Эслатиб ўтамиз, зиёратчиларнинг охирги гуруҳлари 29 июнь куни Тошкентга қайтиб келадилар.