Жанубий Кореяда атроф-муҳит ифлосланиб кетгани боис оммавий тарзда баллончаларда тоза ҳаво ишлаб чиқариш йўлга қўйилди, деб хабар берди Mir24.tv нашри.
Жанубий кореянинг Кенсан-Намдо вилоятидаги Хадон уездининг Ийсин поселкасида Канада компанияси томонидан муаттар ҳидли тоза ҳаво солинган баллончаларни ишлаб чиқарувчи фабрика ишга тушди. Мазкур тоза ҳаво Чирисан тоғидан, 700-800 метр баландликдан олинади. Фабрикада кунига тоза ҳаво солинган икки мингта баллончани ишлаб чиқариш режалаштирилди. Агар баллончаларнинг савдоси яхши бўлса, улар Хитой, Ҳиндистон ва Яқин Шарққа экспорт қилинади. Жанубий Кореяда тоза ҳаволи баллончаларнинг нархи 13 доллар деб баҳоланди. Ҳавонинг ифлосланиши аксарият ҳолларда юрак ва ўпка касалликларини юзага келтиради.