АсосийJamiyat

​Тошкентлик қиз қандай қилиб Нью-Йоркдаги машҳур ҳайкалтарошга айланди?

'​Тошкентлик қиз қандай қилиб Нью-Йоркдаги машҳур ҳайкалтарошга айланди?'ning rasmi

Элла Коганнинг бронза ҳайкаллари сирли хусусиятга эга. Унинг жонсиз эканлигини англайсиз, шунга қарамай сиз кўргазма залида уларни томоша қилаётганингизда ҳайкаллар ҳам сизни кузатаётганини беихтиёр сезасиз. Ушбу ҳайкаллар ёнида одам ўзини бошқа оламга тушиб қолгандек ҳис қилади. Қандайдир сирли олтинчи ҳиссиёт, сеҳр бу бронза жисмлар ичида жойлашгандек, деб ёзади “Дарё”.

Элла 16 ёшли ўсмир чоғида ота-онаси билан Тошкентдан Нью-Йоркка келган. Унинг отаси Леонид Коган — мумтоз совет мактабининг рассоми, Репин номидаги санъат академиясининг битирувчиси ҳисобланади.


Элла мусиқий мактабда фотепиано ва вокал бўйича таълим олган ҳамда ушбу йўналишда фаолиятини давом эттиришни ният қилган. Нью-Йоркда у «Мусиқа» мутахассислиги бўйича Хантер-коллежини тамомлаган.

Бироқ тасвирий санъатга бўлган генетик мойиллик ўзини кўрсатди. 90 йиллар охирида пластилиндан шакл ясаш бўйича берилган уй вазифани тайёрлашга Элла шу даражада берилиб кетган эдики у вақтнинг ҳисобини йўқотиб қўйган. Шундан сўнг мусиқа иккинчи ўринга тушиб қолиб, биринчиликни ҳайкалтарошлик эгаллаган.


Элла 20 йилдан ортиқ вақтдан бери лой ва бронза билан ишлайди. Унинг ишлари сўнгги бир неча йилдан бери Миллий санъат жамиятида (National Arts Club) намойиш қилиб келинмоқда.

Элла ҳайкалтарошлик билан махсус таълимсиз шуғуллана бошлаган, кейинроқ эса New Milford Art Center’да дарс олган. Бир ярим йилга яқин 7-авенюда жойлашган тикувчининг ҳайкалини яратган машҳур ҳайкалтарош Жудит Валлер қўлида таҳсил олган. Элла ундан ҳаётий хиссиётларга эга шаклларни яратишни ўрганди


Унинг айни вақтдаги кўргазмасида шу каби ҳайкалларининг 20 га яқини намойиш этилмоқда.

Кўргазма Russian American Foundation фонди томонидан ташкиллаштирилган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар