Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ўзини Instagram орқали 1 миллион киши кузатиб борадиган навбатдаги ўзбек хонандаси бўлди. 1 миллионлик кўрсаткич дастлаб ўзбек хонандалари ўртасида Шаҳзодада қайд этилган эди. Кейинчалик актриса Асал Шодиева ҳам бу маррани забт этганди.
“Биз миллион кишимиз! Сизларга катта раҳмат! Кимдир мени яхши кўради, кимдир нафратланади, мен эса ҳаммангизни бутун қалбим билан севаман ва сизларга фақат бахт тилайман! Эътиборингиз, қалб меҳрингиз учун ташаккур! Қадрлайман ва ардоқлайман”,—деб ёзади Райҳон ўзининг шахсий саҳифасида.
Маълумот учун, айни пайтда Райҳон турмуш ўртоғи Фарҳод Алимов билан Европа саёҳатидан сўнг уйга қайтмоқда.
05.12.2022, 20:26
"Ўзгидромет" башорат қилганидек, Ўзбекистонда қиш 1 декабрдан кириб келди. Дам олиш кунлари республикада ҳаво ҳарорати кескин тушиб, Нукусда -17 даражани, куни кеча Навоий вилоятида эса...27.10.2022, 10:44
Яқинда Facebook ижтимоий тармоғида риштонлик йигитнинг Вьетнамда йил ўқитувчиси бўлгани ҳақида хушхабар тарқалди. Табиийки, ватандошимизни нафақат таниган, балки шахсан танимаган юзлаб одамлар табриклашди, ҳавас қилишди,...21.06.2022, 23:03
Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Озарбайжон давлат туризм агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган инфо-тур муносабати билан бир гуруҳ ўзбекистонлик журналистлар Озарбайжоннинг маданияти,...04.05.2022, 18:07
Айни пайтда “Туркистон” санъат саройида 3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги куни муносабати билан таъсис этилган журналистика соҳасидаги “Олтин қалам” ХVI Миллий мукофоти халқаро танловининг...