1

Валюта курсининг кўтарилиши 85% тўлов амалга оширилган автомобилга таъсир қиладими?

ЖАМИЯТ 29.06.2017, 17:26
Теглар: Авто, Доллар, GM Uzbekistan
Валюта курсининг кўтарилиши 85% тўлов амалга оширилган автомобилга таъсир қиладими?

GM Uzbekistan Оммавий ахборот воситалари вакиллари ва ҳаридорларга фаолиятига доир расмий хабарнома берди.

Хабарномада сўнгги кунларда бир қатор электрон оммавий ахборот воситалари томонидан GM Uzbekistan АЖ фаолиятига доир, ҳусусан савдо тизимидаги ўзгаришларга бағишланган бир қанча мақолалар чоп этилгани қайд этилган.

Компания ОАВларда чоп этилган мақолаларда келтирилган энг долзарб масалаларга очиқлик киритди.

Ишлаб чиқарилган маҳсулот ва хизматлар нархини АҚШ долларига боғлаш иқтисодиёт субъектлари томонидан кенг қўлланилиб келинаётган амалиёт бўлиб, кўпчилик учун янгилик эмас. Масалан, миллий авиакомпания, мобил алоқа операторлари, интернет провайдерлари, туристик фирмалар ўз товар ва хизматлари учун тарифларини эркин конвертациядаги хорижий валютада, АҚШ доллари ёки Еврода белгилайдилар. Тўловлар Марказий банкнинг тўлов санасидаги расмий курси асосида миллий валютада амалга оширилади.

Шу билан бирга таъкидлаб ўтиш жоизки, автомобиль учун олдиндан тўловнинг минимал миқдори (85%) амалга оширилгандан кейин тўловнинг қолган қисмига валюта курси ўзгариши таъсир қилмайди ва автомобиль учун тўлов шартнома тузилган кундаги курс асосида амалга оширилади, яъни автомобиль нархи ўзгармайди.

Шарҳлар

Доллар курси анча кўтарилди

22.04.2024, 16:16

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 23 апрельда амалда бўладиган қийматини эълон қилди. АҚШ доллари курси 21,00 сўмга ошиб, 12 711,00 сўм этиб белгиланди.Евро курси 12,22...
Долларнинг расмий курси бироз тушди

19.04.2024, 16:31

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 22 апрельда амалда бўладиган қийматини эълон қилди. АҚШ доллари курси 7,00 сўмга тушиб, 12 690,00 сўм этиб белгиланди.Евро курси 21,43...
Ўзбекистонда хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қиймати ошди

14.09.2021, 17:36

Марказий банк 15 сентябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Бу ҳақда Марказий Банк Матбуот хизмати маълум қилди.Унга кўра, долларнинг расмий курси 34.93...
Ўзбекистонда хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қиймати ошди

30.08.2021, 16:13

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.Унга кўра, долларнинг расмий курси 1.29 сўмга ошди ва бир доллар 10 653.18 сўмни ташкил...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1