Чили университети қошидаги клиник госпитали шифокорлар бригадаси жарроҳлик операцияси вақтида Чили ва Португалия футбол жамоалари ўртасидаги матчни томоша қилгани юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда, деб хабар берди Ria.ru нашри.
Ўтган чоршанба куни “Казань Арене”да бўлиб ўтган ярим финал турнирида португалияликлар Чили терма жамоасига 0:3 ҳисобида ютқазди. Асосий ва қўшимча вақт дуранг билан якунланди.
“Мазкур ҳолат юзасидан барча маъмурий чоралар кўрилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилган госпиталь хабарномасида. Ижтимоий тармоқларда жарроҳлик операция вақтида футбол томоша қилаётган шифокорлар акс этган видео тарқалди. Касалхона раҳбарияти шифокорларнинг бу хатти-ҳаракатларини қатъий муҳокама этилганлигини, мазкур операция муваффақиятли якунланганлигини, беморнинг аҳволи қониқарли даражада эканлигини маълум қилди.