Жорий йилнинг 29 июнь куни Рамазон мавсуми умра зиёратини адо этиш учун жўнаб кетган юртдошларимиз соғ – саломат Ватанга қайтиб келдилар.
“Умра-2017” Рамазон мавсумини намунали ташкил этиш ишлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 26 август кунидаги ПФ-3793-сон Фармони асосида тузилган "Ҳаж ва Умра" тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Республика Жамоатчилик кенгаши қарорлари асосида амалга оширилди.
Зиёратлар давомида ҳамюртларимизнинг Саудия Арабистонида ибодат қилиши, (саҳарлик ва ифторлик) овқатланиши, уларга тиббий хизмат кўрсатиш, кутиб олиниш ва кузатиш бўйича ташкилий масалалар ўзбекистонлик 4 нафар ишчи гуруҳи, 13 нафар гуруҳ раҳбари (элликбоши), 3 нафар шифокор ва 2 нафар ошпазлар томонидан хизмат кўрсатилди.
13 июнь кунидан 29 июнь кунига қадар ўзбекистонлик зиёратчиларнинг умра зиёратига кузатиш ва кутиб олиш ишлари ташкил этилиб, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда тегишли мутасадди вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида амалга оширилди.
“Умра-2017” Рамазон мавсумида жами 672 нафар фуқароларимизнинг умра зиёратини амалга оширдилар.
Уларга Мадина шаҳрида “Масжиди набавий”дан 100-150 метр масофада жойлашган тўрт юлдузли “Нур ал-Мавадда” меҳмонхонаси, Макка шаҳрида эса “Харам масжиди”дан 1500-2000 метр узоқликдаги беш юлдузли “Аброж ал-Меридиан” меҳмонхонаси хизмат кўрсатди.