2017 йилги Конфедерациялар Кубоги ҳам ўз ниҳоясига етди. Амалдаги жаҳон чемпиони бўлган Германия термаси финалида Чилини минимал ҳисобда мағлуб этди ва ўз тарихида илк бор Конфедерациялар Кубогида ғолиб чиқди.
Эътиборлиси, “немис машинаси” бош мураббийи Йоахим Лёв ҳам ЖЧ, ҳам Конфедерациялар Кубогини қўлга киритган тўртинчи мураббий бўлди, деб ёзади Sports.uz нашри.
Бунга қадар “Бунёдкор”нинг собиқ бош мураббийи Луис Фелипе Сколари, Марио Загалло ва Альберто Парейралар шундай шарафга эга бўлишган эди. Қизиғи уларнинг барчаси бу ишни Бразилия термаси билан амалга оширишган эди.