Россиянинг Москва шаҳрида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари учун ўзбек ва рус тилларида газета чоп этила бошланди. “MIGRANT” газетаси саҳифаларидан меҳнат муҳожирлари учун фойдали ва қизиқарли маълумотлар ўрин олган.
Газетанинг нишона сонида миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини Россияникига алмаштириш йўл-йўриқлари, патент олиш тартиби ва тўлови ҳақидаги маълумотларни ўқиш мумкин.