Ўзбекистон пенчак силак спорти тарихида илк бор профессионал Микс Силат бўйича халкаро турнир ўтказилади, деб хабар беради “Olamsport” нашри.
Эътиборга молик жиҳати шундаки, пойтахтимизда ўтказиладиган ушбу турнирга Голливуд юлдузи Жан Клод Ван Дамм, аралаш қоидалар бўйича афсонавий спортчи Федор Емельяненко, Жефф Монсон ва бошка жаҳон юлдузлари ташриф буюради.
“Бунақаси ҳали бўлмаган. Ушбу International Sport Shou кечаси 9 сентябрь куни Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади”,—дейилади хабарда.