2016 йил ноябрь ойидан 2017 йил апрель ойига қадар вақт оралиғида Азизов Мирмухаммадохун Мирмухаммадяхё ўғли, Миробод тумани ҳудудида, фуқаро Давронов Ғайратжон Ахмедовичнинг ишончига кириб, унга Италия давлатидан парфюмерия буюмларини келтириб беришини ваъда қилиб, 25.000 АҚШ доллари ҳамда 450.000.000 сўм миқдоридаги пулларини алдов йўли билан қўлга киритган, деб хабар беради Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси.
Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик, яъни ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.





