2017 йилнинг 2 июль куни Тошкент шаҳри ҳудудида 8 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган.
Мазкур йўл-транспорт ҳодисасида 9 нафар шахслар тан жароҳати олган, 2 нафар шахс вафот этган.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳуқуқбузарликлари:
Шу куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 2701 та ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан 858 тасини қўпол турдаги, 35 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 2017 йил 02 июль куни жами 882 та қоидабузарликлар қайд этилган бўлиб, шулардан 449 тасини светофорнинг таъқиқловчи чироғига бўйсинмасдан ҳаракатланиш, 433 тасини белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этади.