АсосийSport

Гарет Бэйл “Реал Мадрид”ни тарк этгиси келмаяпти

'Гарет Бэйл “Реал Мадрид”ни тарк этгиси келмаяпти'ning rasmi

“Реал Мадрид” жамоаси ҳужумкор ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл ёзги трансфер ойнаси давомида жамоани тарк этиш нияти йўқ. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Уэльс терма жамоаси футболчиси Мадриддаги ҳаётидан нолимаяпти ва уни барча шароитлар қониқтирмоқда.

Аввалроқ Килиан Мбаппе “Реал”га келадиган бўлса, Бэйлнинг “Манчестер Юнайтед” клубига ўтиб кетиши мумкинлиги хабар қилинганди.

Бошқа янгиликлар