Санкт-Петербургда Фонтанка дарёсида сайр қилиш учун мўлжалланган кема Ломоносов кўпригига келиб урилди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.
Мазкур ҳодиса ҳақидаги хабар ички ишлар бўлимига
4 июль куни кечқурун келиб тушди. Теплоход бортида 40 киши бўлган, улар никоҳ тўйини нишонлашган. Келин ва меҳмонлар касалхонага ётқизилди. Фалокат юзасидан тергов ишлари бошланди. Тўқнашувга руль бошқарувининг йўқотилиши сабаб бўлганлиги тахмин қилинмоқда.