АсосийJamiyat

ТОШКЕНТ ТЕМИР ЙЎЛ МУҲАНДИСЛАРИ ИНСТИТУТИ РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИНИНГ ЭНГ ЯХШИ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИГА ҚАБУЛ АМАЛГА ОШИРДИ

'ТОШКЕНТ ТЕМИР ЙЎЛ МУҲАНДИСЛАРИ ИНСТИТУТИ РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИНИНГ ЭНГ ЯХШИ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИГА ҚАБУЛ АМАЛГА ОШИРДИ'ning rasmi

Тошкент темир йўл муҳандислари институти ва “Н.Э.Бауман номидаги Москва давлат техника университети” миллий тадқиқот университети (МГТУ) ўртасидаги ҳукуматлараро битим, шунингдек 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш Ҳаракатлар стратегияси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги қарори ва Тошкент темир йўл муҳандислари институтининг ривожланиш Концепциясини бажариш мақсадида иккита таълим муассасалари ўртасида ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 2-8 июль кунлари Тошкент шаҳрида Н.Э.Бауман номидаги МГТУ делегацияси ташриф буюрган. Делегация ташрифи давомида академик ҳаракатчанлик, талабалар алмашинуви, ҳамкорликда тадқиқотлар, семинарлар, мастер-класслар ўтказиш, илмий кадрлар малакасини ошириш, ўқитувчилар, магистрлар, докторантлар учун амалий иш тажрибасини ташкил қилиш каби дастурларни қамраб олувчи ҳамкорлик йўналишлари белгиланди. Шунингдек, Н.Э.Бауман номидаги МГТУ кириш имтиҳонлари ташкил этилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, 2016-2017 ўқув йилидан бошлиб “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Тошкент темир йўл муҳандислари институти билан биргаликда “”Материалшунослик ва янги материаллар технологиялари”, “Юқоритехнологияли плазмали ва энергетик қурилмалар”, “Электрон қурилмаларни лойиҳалаш ва технологияси”, “Энерегетик машина қурилиши”, “Технологик машиналар ва қурилмалар”, “Музлатиш, криоген техникаси ва таъминлаш тизими”, “Ядро энергетикаси ва иссиқлик физикаси” каби йўналишларда юқори малакали ва кўпроқ эҳтиёжга эга кадрларни тайёрлаб келмоқда.

    Бошқа янгиликлар