1

​ПРЕЗИДЕНТ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ НАМАНГАН ВИЛОЯТИДАГИ «НУРОНИЙЛАР МАСКАНИ»ДА ЯРАТИЛГАН ШАРОИТЛАР БИЛАН ТАНИШДИ

ЖАМИЯТ 08.07.2017, 14:16
Теглар: Шавкат Мирзиёев
​ПРЕЗИДЕНТ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ НАМАНГАН ВИЛОЯТИДАГИ «НУРОНИЙЛАР МАСКАНИ»ДА ЯРАТИЛГАН ШАРОИТЛАР БИЛАН ТАНИШДИ

Давлатимиз раҳбари “Нуроний” жамғармасининг Наманган вилояти бўлими янги биноси ва «Нуронийлар маскани» билан танишди.

Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос эзгу фазилатлардан. Мамлакатимизда ёши улуғ инсонларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, турмуш шароитларини янада яхшилаш, саломатлигини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Зотан, нуронийларни эъзозлаган кам бўлмайди, деди Шавкат Мирзиёев.

Жамғарманинг Наманган вилояти бўлимида маъмурий бино, чойхона барпо этилган. Барча хоналар замонавий мебель ва компьютер жамламалари билан жиҳозланиб, қулай иш шароити яратилган.

Президентимиз «Нуронийлар маскани»да яратилган шароитлар билан танишди. Оқсоқоллар билан суҳбатлашди, деб ёзади ЎзА.

Суҳбатда ёшлар тарбияси, бошланғич таълим тизимини такомиллаштириш, ёшларда китобхонлик маданиятини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Аҳолини иш билан таъминлаш масаласи диққат марказида бўлди.

Давлатимиз раҳбари Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғида ташкил этилган Гулчилар ассоциацияси фаолияти билан танишди.

Бу соҳага алоҳида эътибор қаратиш керак. Ассоциацияга ер майдони ажратиш, уларни қўллаб-қувватлаш лозим. Вилоятнинг ҳар бир туманида ассоциация бўлимларини ташкил қилиш, уларга малакали гулчиларни таклиф этиш даркор, деди Шавкат Мирзиёев.

Президентимиз Наманган техника университетида махсус факультет ташкил қилиб, гулчилик илмини ёшларга ўргатиш, Ўзбекистон Фанлар академияси билан фаол ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш бўйича тегишли кўрсатмалар берди.

Шарҳлар

Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевга туркман халқи алоҳида қадрлайдиган алабай зотли кучук совға қилди (видео)

21.10.2022, 13:45

Туркманистонга расмий ташриф доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу мамлакат Парламентининг юқори палатаси раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди, дея хабар бермоқда Прехидент матбуот хизмати. Давлатимиз раҳбари...
"Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш ва у ерда тинч ҳаётни тиклаш муҳим". Шавкат Мирзиёев Остонадаги саммитда нутқ сўзлади

13.10.2022, 11:20

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш VI саммитида нутқ сўзлади. Ўзбекистон раҳбари Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш ва...
Шавкат Мирзиёев Урганчда Жалолиддин Мангуберди ҳайкалини очиб берди (фото)

29.08.2022, 11:46

Аввал хабар қилганимиздек, Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳрида буюк саркарда ва давлат арбоби Жалолиддин Мангуберди ҳайкалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этиш учун Хоразм вилоятига...
Шавкат Мирзиёев ташрифни Мадинаи Мунаввара зиёратидан бошлади (видео)

17.08.2022, 16:42

Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан ушбу мамлакатга борган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташрифни Мадинаи мунаввара зиёратидан бошлади. Ўзбекистон раҳбари Мадина...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1