1

​ШАВКАТ МИРЗИЁЕВНИНГ НАМАНГАН ВИЛОЯТИГА ТАШРИФИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

ЖАМИЯТ 08.07.2017, 14:19
Теглар: Шавкат Мирзиёев
​ШАВКАТ МИРЗИЁЕВНИНГ НАМАНГАН ВИЛОЯТИГА ТАШРИФИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифининг иккинчи куни Наманган туманидаги “Merrymed Farm”масъулияти чекланган жамиятида бўлди.

“Merrymed Farm” масъулияти чекланган жамияти хитойлик ҳамкорлар иштирокида ташкил этилган. Корхона фаолияти фармацевтик маҳсулотлар ишлаб чиқариш, сақлаш, транспорт-логистика, маркетинг жараёнларини тўлалигича ўзида қамраб олган. Иш жараёнига юқори технологик ускуналар ва электрон ахборот назорат қилиш тизимлари жорий этилган, деб ёзади ЎзА.

“Merrymed Farm” МЧЖ импорт ўрнини босувчи 10 фармакологик гуруҳдаги 100 дан ортиқ турдаги дори воситаларини ишлаб чиқармоқда.

Корхона ўсимлик ва синтетик хомашёдан дори воситалари ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Давлатимиз томонидан кўрсатилаётган қатор солиқ ва божхона имтиёзлари туфайли корхонада сўнгги йилларда ишлаб чиқариш ҳажми сезиларли даражада ортди. Таблеткалар, капсулалар, мазлар, гален маҳсулотлари, суспензиялар, инфузиялар, инъекциялар, қуруқ кукун кўринишидаги антибиотиклар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Корхона замонавий фармацевтик ускуналар билан жиҳозланган. Корхонада 300 га яқин ишчи меҳнат қилади.

Шавкат Мирзиёев корхона фаолияти билан танишди. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар, ишчиларга яратилган шароитлар билан қизиқди. Корхонада амалга ошириладиган янги лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.

Соҳани янада ривожлантириш учун дунё тажрибасини ўзлаштириш керак, деди Президентимиз. Бу борада импорт ўрнини босувчи, сифатли дорилар ишлаб чиқаришга алоҳида эътибор қаратиш лозим.

Шарҳлар

Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевга туркман халқи алоҳида қадрлайдиган алабай зотли кучук совға қилди (видео)

21.10.2022, 13:45

Туркманистонга расмий ташриф доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу мамлакат Парламентининг юқори палатаси раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди, дея хабар бермоқда Прехидент матбуот хизмати. Давлатимиз раҳбари...
"Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш ва у ерда тинч ҳаётни тиклаш муҳим". Шавкат Мирзиёев Остонадаги саммитда нутқ сўзлади

13.10.2022, 11:20

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш VI саммитида нутқ сўзлади. Ўзбекистон раҳбари Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш ва...
Шавкат Мирзиёев Урганчда Жалолиддин Мангуберди ҳайкалини очиб берди (фото)

29.08.2022, 11:46

Аввал хабар қилганимиздек, Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳрида буюк саркарда ва давлат арбоби Жалолиддин Мангуберди ҳайкалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этиш учун Хоразм вилоятига...
Шавкат Мирзиёев ташрифни Мадинаи Мунаввара зиёратидан бошлади (видео)

17.08.2022, 16:42

Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан ушбу мамлакатга борган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташрифни Мадинаи мунаввара зиёратидан бошлади. Ўзбекистон раҳбари Мадина...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1