Аргентина терма жамоаси ва “Барселона” клуби ҳужумчиси Лионель Месси бир неча кун аввал узоқ йиллик ҳамроҳи Антонелло Роккуццога уйланганди.
Тўй маросимидан сўнг жуфтлик икки фарзанди билан асал ойини ўтказиш учун Антигуа ва Барбуда оролларига йўл олди, деб ёзади CBS Sports.
Аммо тез орада Мессилар оиласининг таътилига Луис Суарес ва унинг хотини қўшилди. Айни вақтда “Барселона” ҳужумчилари вақтни бекор ўтказмай, бассейнда бўлса ҳам янги мавсумга тайёргарлик кўрмоқда.