2017 йилнинг 07 июль куни Тошкент шаҳри ҳудудида 4 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисасида 5 нафар шахслар тан жароҳати олган, 1 нафар шахс вафот этган, деб хабар беради Тошкент шаҳар ИИББ.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳуқуқбузарликлари:
2017 йилнинг 07 июль куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 1838 та ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан, 566 тасини қўпол турдаги, 17 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 2017 йил 07 июль куни жами 1074 та ҳуқуқбузарликлар қайд этилган бўлиб, шулардан 530 тасини светофорнинг таъқиқловчи чироғига бўйсинмасдан ҳаракатланиш, 544 тасини белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этади.