АсосийJamiyat

​Қутқарувчилар Чирчиқ дарёсининг қирғоғига тушиб қолган фуқарони қутқариб қолишди

'​Қутқарувчилар Чирчиқ дарёсининг қирғоғига тушиб қолган фуқарони қутқариб қолишди'ning rasmi

2017 йилнинг 6 июл куни соат 22:07 ФВВ навбатчилик қисмига чўмилиш қоидаларини бузганлиги натижасида бир киши Тошкент ш. Бектемир тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёсининг чап томонидаги қирғоғи ёнида жойлашган кичик оролчага тушиб қолган ва уни қутқариш учун ёрдам сўраётганлиги тўғрисида маълумот келиб тушди.

Ушбу маълумотга кўра ФВВ қутқарув отряди Бектемир тумани ИИБ ходимлари билан воқеа жойига 22:20 етиб борган. Қутқарувчилар томонидан, тунги вақтда чекланган кўринишга ва қаттиқ оқимга қарамасдан махсус қайиқда фуқаро Музаффарни (21 ёш) қутқариб олинган, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ва яқинларига топширдилар.

Эслатиб ўтамиз, Чирчиқ дарёсининг сув сатҳи ўртайил меъёридан кўп бўлганлиги сабабли дарёда чўмилиш хаётингизга хавфлидир!

Бошқа янгиликлар