Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Халтмаагийн Баттулгани Монголия Президенти этиб сайлангани билан табриклади.
“Сизнинг сайловлардаги ишончли ғалабангиз Монголия халқининг Сиздек бой амалий тажрибага эга ва ўз халқи ва мамлакати манфаатларига содиқ хизмат қилувчи машҳур ва нуфузли сиёсий арбобга бўлган юқори ишончи ва ҳурматини тасдиқлади”, - дейилади давлатимиз раҳбари мактубида.
Таъкидланганидек, Ўзбекистон Монголияни кўп асрлик тарихга ва ўзига хос маданиятга, сезиларли табиий, иқтисодий ва транспорт-коммуникация салоҳиятларига эга давлат сифатида тан олади.
Дипломатик муносабатларнинг 25 йиллик даврида Ўзбекистон билан Монголия ўртасида конструктив сиёсий мулоқот, халқаро ташкилотлар, аввало, ШҲТ доирасида ҳамкорлик ўрнатилди, иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқалар йўлга қўйилди.
“Ўзбекистон ва Монголия томонларни қизиқтирган барча йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кучайтириш учун кенг имкониятларга эга”, - деб қайд этилган мактубда.
Ўзбекистон Президенти “биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз орқали давлатларимиз ва халқаларимиз фаровонлиги йўлида икки томонлама муносабатларимизда сифат жиҳатдан янги саҳифани очамиз”, - деб эътироф этди.
07.05.2024, 14:24
Мирзиёев Венгрия, Эрон, Чехия, Ўмон ва Жазоирнинг янги тайинланган элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. Президентимиз Чехия Республикаси Ўзбекистоннинг Европа...19.04.2024, 18:05
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи доирасидаги тадбирлар якунига етди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. Куни кеча Ўзбекистон раҳбари Президент Эмомали Раҳмон...19.04.2024, 14:58
Душанбега давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 апрель куни Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзодани қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати...03.02.2023, 11:00
Ўзбекистон Президенти “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларини қуроллантириш ва мудофаа саноати соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.Ҳужжат билан Ўзбекистон Қуролли кучларини қуроллантириш бўйича...