Доим бой одамлар қандай яшашини кузатиш қизиқарли.
AdMe.ru Institut Le Rosey мактабига саёҳатга чорлади.
Institut Le Rosey — Швейцарияда жойлашган қадимий мактаблардан бири. Уни «қироллик мактаби» деб ҳам юритишади.
1880 йилдан то ҳозирги кунгача мактаб ва қасрни бир авлод вакиллари бошқариб келишади.
Le Rosey мактабининг 2 та қароргоҳи бор: ёзги...
...Ва қишки.
Қишда мактаб ўқувчиларга спортнинг турли турлари бўйича дарслар таклиф қилади.
Ёзги кампусда эса болалар бўш вақтларини сув ҳавзаси олдида ўтказишади.
Ўқиш куни 7:00 дан бошланиб, болалар ўз хоналарини йиғиштириб, нонушта қилишади.
8:00 дан 15:30 гача дарслар, куннинг ўртасида болалар тушлик қилишади ва иссиқ шоколад ейишади.
16:00 дан 19:00 гача барча ўқувчилар спорт ёки ижод билан шуғулланишлари мумкин.
19:30 да ўқувчилар тунги овқат тановвул қилишади, 20:00 дан 21:00 гача уй вазифаларни тайёрлашади.
Болалар гуруҳ-гуруҳ бўлиб кутубхона ёки холларда дарс тайёрлашлари мумкин.
Ўқишдан ташқари ўқувчилар қайиқларда учишади, саёҳатларга чиқишади.
Мактаб дунёнинг турли ерларидан бўлган болалар учун мўлжалланган, аммо фақат бир кичик шарти бор: ота-оналар йиллик таълим учун € 100 минг тўлашлари керак.
Аммо пул асосийси эмас. Муҳими болалар бир оиладай яшашади ва таълим олишади.