Freeform канали ва Marvel Television “Янги жангчилар” сериалидаги бош қаҳрамон роли ижрочиларини топди, деб ёзади “Anons.uz”.
Янги сериалда бош қаҳрамонни асли ўзбекистонлик бўлган 30 ёшли Милана Вайнтруб ижро этади.
“Марвел”нинг бошқа лойиҳаларидан фарқли ўлароқ ушбу сериал комедия жанрида бўлади ва унда ўзининг супер қобилиятларига кўникишга ҳаракат қиладиган олти инсон ҳақида ҳикоя қилинади.
Лойиҳада “Марвел”нинг энг машҳур қаҳрамони Милана Вайнтрауб жонлантирадиган Олмахон-қиз бўлади. Дорин Грин исмли олмахон-қиз “Марвел”нинг энг қизиқувчан қаҳрамонларидан бири. 14 ёшли Дорин Грин “Темир одам”га ёрдамчи бўлишга ҳаракат қилган. Доктор Думни, Таносни, Галактусни, М.О.Д.О.К.ни ва Эго тирик сайёрасини енгган. Олмахон-қиз Дедпул билан бирга ҳам ишлаган, унга Олимп худосини озод қилишда ёрдам кўрсатган. Олмахонлар билан гаплаша олади, жуда кучли, чиройли момиқ думга ҳамда ўткир тиш ва тирноқларга эга. Жароҳат олганида тезда қайта тиклана олади.
Маълумот учун, актриса Тошкентда туғилган, кейинчалик ота-онаси билан бирга уч ёшида кўчиб кетган. Вайнтруб беш ёшидан бошлаб Барби қўғирчоқлари реклама ролигида суратга тушган. Сан-Диегода комедия жанрини ўрганган, YouTube’дa Live Prude Girls сериалини намойиш этган, турли телелойиҳаларда, жумладан, машҳур “Бу биз” сериалида иштирок этган.