Москва шаҳрида жойлашган офис биноларидан бирига бостириб кирган эркак бир аёлни отиб ўлдирди ва ўз жонига қасд қилди, деб хабар берди Ria.ru нашри.
Ҳодиса бугун эрталаб Алтуфьев шоссесида жойлашган савдо маркази офисида рўй берди. Москва шаҳар ИИВ матбуот хизмати ҳақиқатан ҳам бинодан икки кишининг жасади топилганлигини тасдиқлади, аммо бу ҳақда батафсил маълумот бермади.
Эркакнинг қўлида овоз пасайтиргич мослама ўрнатилган тўппонча бўлган. Воқеа жойида терговчилар ва криминалистлар иш олиб бормоқда. Москва шаҳар Тергов қўмитаси раҳбарининг ёрдамчиси вазифасида ишловчи Юлия Иванованинг сўзларига қараганда, жиноятчи эркак ҳалок бўлган аёл билан бирга яшаган. У аёлга қарата тўрт маротаба ўқ узган. Қотиллик бўйича жиноий иш қўзғатилди.